Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УМУМБАШАРИЙ ИМТИҲОН

×

 2020-05-16 12:22:49    254

PDF юклаш
Чоп этиш


ТИЛАНМОҚҚА ОДАТЛАНГАН ФАҚИРЛИКДАН ҚУТИЛМАЙДИ

Коронавирус пандемияси бугун бутун дунёни имтиҳон қилмоқда. Бу синовдан бирон-бир юрт ёки халқ четда қололмаётган бўлса, ушбу офат келтириб чиқараётган муаммолар бамисоли барчамизнинг инсоний туйғуларимиз нечоғлик холис эканини текшириб кўрмоқда. Чин инсоннинг моҳиятини белгилайдиган эзгу фазилатлар – илму ҳикмат, сабру қаноат, меҳру мурувват, хайру саховат, вазминлигу бардошлилик, тадбиркорлигу бағрикенглик ва ҳаётимизнинг маънавий устунлари бўлмиш бошқа гўзал сифатлар айни кунларда алоҳида аҳамият касб этгани шубҳасиз. Яратганга беадад шукурлар бўлсинки, У халқимизни бундай улуғ хислатларга бой қилиб қўйган.

Барчамизнинг бошимизга келган бу мусибат бизни имтиҳон қилиб турган экан,  қўлимиздан келган яхшилик билан халқимиз дардига дармон бўлишликни Аллоҳ таоло ҳаммамизга насиб қилсин. Бир-бирига яхшилик кўрсатаётган, кўмак бераётган инсонлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин.

Афсус билан шуни таъкидлашим керакки, қилинаётган яхшиликлар, саховатларга жавобан хатто ташаккур билдиришни билмайдиган инсонлар ҳам бор орамизда. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилган:

«Уч хусусда ҳеч шубҳа қилмасдан қасамёд этаман:

1. Садақа бериш ва хайрга сарф этиш билан мол камаймайди. Балки ортади, кўпаяди.

2. Бир кишига ёмонлик қилинса, ёмонлик кўрган уни кечирса, Аллоҳ қиёмат кунида ўша кечирган қулини маҳшар халқи ҳавас қиладиган бир кишига айлантиради.

3. Тиланмоққа одатланган фақирликдан қутилмайди.

Саховатли инсонлар билан халқимизни қийинчиликларига шерик бўлиш, уларга ёрдам бериш учун хонадонларига кирган чоғимизда, дуч келаёган холатларнинг қай бирини айтишга ҳам ҳайронсан киши. Бири  “Менда ейишга нарса йўқ” деса, иккинчиси “Боқаётган итимга емиш келтириб беринглар” дейди. Уйида 3-4 тадан чорва ҳайвонлари, авто уловлари бўла туриб, биз кам таъминланган оилалармиз дейдиганларнику гапирмаса ҳам бўлади. Аслида бу қилинаётган иддаолар яратганга ношукурлик ва таъмагирликка кириб қолмасмикин?! Пайғамбармиз  ( сав ) ўз ҳадиси шарифларида ҳақийқий мўмин қандай бўлиши кераклиги ҳақида таълим берганлар. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ с.а.в бир қучоқ ўтин териб бозорга орқалаб олиб бориб, сотиб тирикчилик қилган одам тиланчилик бирлан қўл чўзиб кун кўрган одамдан авзал”- дедилар.

Динимизда энг катта қарашлардан бири шуки, муаммо бор экан, албатта, унинг ечими ҳам бўлади. Дардни яратган Зот даво чораларини  ҳам чиқариб қўйган, касал қилган Зот даволашга ҳам қодирдир. Касаллик ҳам, давоси ҳам тақдирдан. Шу ўринда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу билан бўлиб ўтган бир воқеани келтириш айни муддао бўлади. У зот Шомда вабо тарқалгани туфайли у томон бошланган сафарларини бекор қиладилар ва бошқаларни ҳам қайтарадилар. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга “Аллоҳнинг тақдиридан қочамизми, эй мўминлар амири?” дейишганида “Ҳа, Аллоҳнинг тақдиридан Аллоҳнинг тақдирига қочамиз” деб жавоб берадилар .

Камбағллик бир дард экан, лекин Аллоҳ унинг даво чораларини ҳам белгилаб қўйган. Йўқчилик Аллоҳнинг тақдири, ундан қутилиш учун ҳаракат қилиш ҳам Аллоҳнинг тақидири билан бўлади. Қисматига битилган очликни қисматидаги таом билан кетказишлик, пешонасига битилган чанқоқликни, пешонасига битилган ичимлик билан қондириш керак. Хулоса қилиб  Аллоҳ таолодан сўраймизки, барчамизни халқимиз корига ярайдиган, халққа, миллатга манфаъати тегадиганлардан қилсин. Яратганнинг ўзи  барчамизга камбағалликдан, ношукурлик ва бировни қўлига қараб қолишликдан  паноҳ берсин. Халқимиз ва бутун халқларни  бошига келган бу касалликни Хақ таоло ўзи кўтарсин, юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин!

Қ. Мамасаидов,

Сулаймонбек ҳожи жоме масжиди имом хатиби.