Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕПУТАТ ИБРАТЛИ ОИЛАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2020-05-16 12:19:06 256
Оила – жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида мужассам этган муқаддас маскандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида Республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилган.
Шу муносабат билан Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашига сайланган ЎзХДП депутати Д. Зуфарова “Сармозор” маҳалла фуқаролар йиғинининг масъул ходимлари билан бирга карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ибратли оилалар билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Бўлиб ўтган қисқа учрашувда оиланинг муқаддаслиги, фарзанд ва ота-оналар бурчи, жамият тараққиётини белгилашда оила мустаҳкамлигининг аҳамияти, миллий қадриятлар ва урф-одатлар, соғлом турмуш тарзи ҳақида сўз борди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати