Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАМКОРЛИК
2020-05-16 12:14:32 213
Бугунги карантин шароитида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатиш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Қўштепа тумани прокурори М. Шомуродов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Д. Мирзаевалар ҳамкорликда 2-сектор ҳудудидаги аҳоли турмуш тарзи, уларни ўйлантираётган масалаларни ўрганиб, ҳал этишга киришдилар.
Улар карантин туфайли ишсиз қолган фуқароларнинг оилавий шароитларини ўргандилар. Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳам ўрганиб, амалий ёрдам бериш чораларини кўрдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати