Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ ДОИРАСИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА КЎМАК БЕРИЛМОҚДА
2020-05-15 21:31:04 239
Бутун дунёга ёйилган коронавирус эпидемияси юртимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Шундай мураккаб вазиятда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз ўзбек халқининг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида қилинаётган ишлар бутун мамлакатимизда бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам қизғин тус олди. Хусусан, секторлар кесимида кам таъминланган оилаларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида кўмак берилмоқда. Айни пайтда кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш, банд бўлмаган инсонларни доимий иш ўринларига жойлаштириш орқали амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Қўштепалик тадбиркорлар, фермерлар қўйингки, савобталаб инсонлар пандемияга қарши курашишда фаол қатнашиб, эҳтиёжманд оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқдалар. Уларнинг сафи эса кун сайин ортиб бормоқда. Туманда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги тадбирлар янада кенг тус олиб, давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси билан “Маҳалла” хайрия жамоад фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак умумхалқ харакати жамғармаси” маркази томонидан секторлар кесимида 31 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 81 та эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга ун, ёғ, гуруч, гўшт, макарон, тухум, шакар, картошка каби 12 турдаги маҳсулотлар тўплами тарқатилди.
Туман ҳокими И. Новиков Карнайчи, Соҳибкор, Сойбўйи, Қумтепа, Нурафшон, Қамиштепа, Қизилариқ, Намуна маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлди. Сектор ва мутасадди идора раҳбарлари билан бирга ипак қурти парваришлаб, пилла ҳосилини йиғиштириб олаётган пиллакорлар билан учрашди ва уларга эсдалик совғаларини топширди. Карантин туфайли ишсиз қолган фуқароларнинг оилаларини ўрганиш, уларга ёрдам бериш чораларини кўриш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаш билан бирга, уларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамламасини тарқатди.
И. Новиков томонидан аҳоли томорқаларининг ҳар бир қарич еридан самарали фойдаланиш лозимлиги ва бу ишларда хонадон эгаларига ёрдам беришга доим тайёр эканлиги таъкидланди. Шунингдек, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилиб, карантин сабаб вақтинча ишсиз қолган ва ҳеч қаерда ишламайдиган фуқароларга туман ҳокими томонидан ишга жойлашга кўмаклашилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати