Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАМАЗОН САБОҚЛАРИ: РАМАЗОН ОЙИ – САХОВАТ ОЙИ

×

 2020-05-15 14:49:02    236

PDF юклаш
Чоп этиш


Рамазон ойи хайр-саховат ойидир. Кўпчилигимиз зиммамизда фарз бўлган молиявий ибодат – закот ибодатини ҳам Рамазон ойида адо қилишга ҳаракат қиламиз. Лекин бу улуғ ойда хайр-саховат кўрсатишда закотнинг ўзи билан чекланиб қолмаслигимиз лозим. Чунки закот мажбурий ибодатдир. Уни адо қилсак, зиммамиздаги мажбуриятни адо қилган бўламиз холос. Аллоҳ таолога суюкли бўлиш учун эса мажбуриятдан ташқари нафл эҳсонлар ҳам қилишимиз лозим бўлади.

-мулкимиз Аллоҳ таолонинг омонати бўлиб, унинг ҳақиқий эгаси ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Шунинг учун Қуръони каримда Аллоҳ таоло Ўз бандаларини эҳсон қилишга буюрганида “Биз берган молдан эҳсон қилинглар” деб, бизнинг қўлимиздаги мол-мулкнинг ҳақиқий эгаси Ўзи эканини билдириб қўйган. Қуйидаги оятлар шунга далолат қилади:

“У сизлaрни xaлифa (ўринбосар) қилиб қўйгaн нaрсaлaрдaн (бoйликлaрдaн) эҳсoн қилинглaр!” (Ҳадид сураси, 7-оят)

“Аллоҳнинг сизларга ато этган молидан уларга берингиз!” (Нур сураси, 33-оят)

 “Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилурлар” (Бақара сураси, 3-оят)

Эҳсон қилганларга Аллоҳ таоло унинг ўрнини тўлдириб беришни ваъда қилган: “Бирор нарсани эҳсон қилсангиз, У (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир”. (Саба’ сураси, 39-оят)

Қуйидаги оятда эса Аллоҳ таоло эҳсон қилганларга кўпайтириб беришни ваъда қилган:

“Аллоҳнинг йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савоби)нинг мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган етти бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ кимга хоҳласа, (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва (барча нарсани) билувчидир” Бақара сураси, 261-оят)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бандалар тонг оттирган кун борки, унда икки фаришта тушиб, улардан бири: “Эй Аллоҳ!, инфоқ қилган кишига эваз бергин, дейди. Иккинчиси эса: “Эй Аллоҳ!, хасисга талофат бергин”, деди”, дедилар. Имом Бухорий ривоят қилган.

Абдухошим Ахмадалиев,

Қўштепа тумани Бош имом хатиби.