Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҚОРА ДОРИ – 2020”
2020-05-15 13:36:14 468
Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи трансмиллий гуруҳларни аниқлаш, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш, контрабанда йўлларини тўсиш, гиёҳванд ўсимликлар экилишини ва наркомания ёйилишининг олдини олиш борасида махсус комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда кенг қамровли “Қора дори – 2020” тадбири Қўштепа тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда ХПБ ходимлари томонидан ҳам ҳамкорликда изчил давом эттирилмоқда.
Жорий йил 2 май куни ўтказилган “Қора дори-2020” тадбирининг биринчи босқичи давомида Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О. Қ.нинг томорқаси кўздан кечирилганида помидор, ток ва гул кўчатлари орасида ва уч дона пақирчаларда жами 40 (қирқ) туп наша ўсимлигига ўхшаш ва экин майдони четларида 6 (олти) туп кўкнор ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ўсимликлардан далилий ашё тариқасида олиниб, қолган қисми ўт қўйиш йўли билан йўқ қилинди.
5 май куни ўтказилган тадбир давомида Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У. Р.нинг томорқаси кўздан кечирилганида, экинлар орасида 40 (қирқ) туп кўкнор ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
7 май куни ўтказилган тадбир давомида эса Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т. Р.нинг томорқасидаги ток кўчатлари орасидан 5 (беш) туп кўкнор ўсимлигига ўхшаш ўсимлик топилди. Ушбу маҳаллада яшовчи Т. М. ҳам ўз томорқасидаги ток кўчатлари орасида 15 (ўн беш) туп кўкнор ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
13 май куни ўтказилган “Қорадори-
Юқорида аниқланган ҳар бир ҳолат бўйича ўсимликлардан далилий ашё тариқасида намуналар олиниб, қолган қисми эса ўт қўйиш йўли билан йўқ қилинди. Хозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
«Қора дори-2020» тадбири шу кунларда ҳам Қўштепа тумани ИИБ ходимлари томонидан изчил давом эттирилмоқда. Қора иш, яъни инсон ҳаётига хавф туғдирувчи гиёҳвандлик воситаларини етиштираётган ва бундай моддалар билан савдо қилишни “орзу” қилган кимсалар эса қонун олдида жавоб беради.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати