Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАЙЛИК

×

 2020-05-15 10:32:55    292

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун терроризм ва экстремизм бутун инсоният ҳаётига катта хавф солмоқда. Ахборот асри, глобаллашув замонида ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун турли ғаразли кучлар, оқимлар тинимсиз кураш олиб бормоқда. Улар қабих ниятларини амалга ошириш учун замонавий техникалардан ҳам унумли фойдаланмоқда. Улардан бири интернет ва ундаги ижтимоий сайтлардир. Теран aқл юритилса, ён-атрофимиздаги давлатларда тартибсизликлар айнан ижтимоий сайтларда тарқатилган фитналар орқали юзага келгани маълум бўлади. Террорчиларнинг ёлғон ваъдаларига алданган аксарият жангарилар илмсиз ва жоҳил кишилардир.

Демак, биз фарзандларимизни доимо яхши ёмонни ажрата олишга ўргатишимиз керак. Улар ҳар қандай маълумотни текшириб, асосли ёки асоссизлигини аниқламай туриб, ўша маълумотга қараб иш тутиш шайтон йўлига кириш билан баробар эканини билишсин.

Биргина мисол ИШИДни олайлик минг афсуски улар бугун бу каби қабиҳ, ишларини амалга оширишда муқаддас динимиз номидан фойдаланмоқда. Улар динимизга зид бўлган фатволар чиқариб одамларнинг динга нисбатан фикрини ўзгартиришга интилмоқда. Дунёдаги ҳеч қайси дин қўпорувчиликни ёқламайди. Террорчилик ҳар доим ҳам энг оғир жиноят ҳисобланган.

Бугун Ўзбекистонимиз гуллаб яшнамоқда. Тинчлик омонлик каби улуғ неъмат оғушидамиз. Албатта, бу неъматларнинг шукрини қилишимиз керак. Қайси соҳада бўлмасин, инсон юрт тинчлигини сақлашга дахлдордир. Доимо “Ғояга қарши ғоя билан жаҳолатга қарши маърифат” билан курашишлик энг катта шиоримиз бўлмоғи зарур.

Абдухошим Ахмадалиев,

Қўштепа тумани Бош имом хатиби.