Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“15 – МАЙ ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ”

×

 2020-05-14 09:32:45    160

PDF юклаш
Чоп этиш


15 – МАЙ ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Оила жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради. 

Пандемия шароитида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда “15 – май Халқаро оила” куни муносабати билан Қўштепа тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан "Оила муқаддас даргоҳ" мавзусида иншолар танлови эълон қилинди. Танловда маҳаллалар кесимида хотин-қизлар иштирок этишди. Куни кеча «Сой бўйи» ва «Янги дўкон» маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу танловнинг биринчи босқичи якунланди. Танловнинг ғолиблари аниқланиб, уларга фахрий ёрлиқлар ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

«Сармозор» маҳалла фуқаролар йиғинида эса «Ибратли оила» номинацияси бўйича ғолиб деб топилган 8 та хонадон соҳибалари фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати