Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛГАН ҲОЛДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2020-05-13 15:13:57    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин сабаб кўпгина корхоналарда ишлар сусайди. Аммо иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли реал даромадларини ошириш ҳамда эҳтиёжни қондириш учун ишлаб чиқариш жараёнлари давом этиши керак. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишларида карантин даврида ҳам белгиланган тиббий тавсияларга амал қилган ҳолда йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини давом эттириши юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Хўш, бугунги кунда Қўштепа туманидаги саноат корхоналарининг фаолияти қай даражада?

Туманда 223 та саноат корхоналари мавжуд бўлиб, карантин даврида 96 та субъект фаолияти вақтинча тўхтаб қолган эди. Тўхтаб қолган саноат корхоналаридаги муаммолар туман ҳокими И. Новиков ва сектор раҳбарлари томонидан ўрганилди. Бугунги кунда кўрсатилган ёрдам ҳисобига 96 та саноат корхоналари фаолияти тикланишига эришилди.

– Карантин даврида ҳам корхоналар фаолиятини давом эттиришлари учун зарур тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Ш. Раҳмонов – Саноат корхоналарини имкон қадар тўлиқ қувватда, санитария қоидаларига амал қилиб ишлашини таъминлаш, керакли ёрдамлар кўрсатиш мақсадида ишчи гуруҳлар ва махсус штаб ташкил этилган. Тадбиркорларнинг муаммолари бўйича кунлик ахборот алмашув тизими йўлга қўйилган. Натижада айрим сабабларга кўра  ишлаб чиқариш фаолияти вақтинча тўхтаб қолган 96 та саноат корхоналари аниқланди. Уларга яқиндан кўмак берилди ва барчасининг фаолияти қайта тикланди.

Қўштепа туманида рўйхатдан ўтган “BEST STEDIUM” масъулияти чекланган жамиятнинг фаолияти ҳам вақтинча тўхтаб қолган эди. Сунъий қопламали спорт майдонлари учун маҳсулот тикиш фаолияти билан шуғулланувчи жамиятда 5 нафар ишчи ходим фаолият кўрсатади. Карантин даврида ушбу жамият ҳам вақтинча иш фаолиятини тўхтатган эди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, бартараф этилиши натижасида фаолияти қайта тикланди ҳамда апрел ойи учун маҳсулот реализациясидан 24,0 млн сўм бюджетга айланма маблағ хисобидан солиқ тўланди.

“Шарқ Равон” масъулияти чекланган жамият турли ёшли одамларга мавсумий оёқ кийимлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Жамиятда 72 нафар ишчи ходим иш билан таъминланган. Жамиятнинг асосий ишчи ходимлари қўшни туман ва шаҳарлардан қатнаб ишлаганликлари туфайли карантин даврида ишчи ходимларни ишхонага олиб келишда муаммолар вужудга келган. Ушбу муаммо ҳам бартараф этилиб, 72 нафар ишчи ходимнинг иш ўрни сақлаб қолинди. Ҳозирда уларнинг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб бориши учун барча шароит яратилган.

Пандемия даврида тумандаги 453 та кичик бизнес субъектларидан 219 таси фаолиятини вақтинча тўхтатган, кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 165 та корхонанинг фаолияти тикланиб, ишчилар ўз ишларига қайтдилар. Бу корхоналарда ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб бориш учун барча шароит яратилган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати