Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ОИЛА МУҚАДДАС”
2020-05-13 12:50:29 216
ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА
Қўштепа туманида оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ўрганилмоқда. Пандемия шароитида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда нотинч оилалардаги муаммо ва низолар ўрганилиб, ажрашиш ёқасида турган оилалар яраштирилмоқда.
тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Б. Мўминова, туман бош имом хатиби А. Ахмадалиев, профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари иштирокида оилани мустаҳкамлаш ва ажримларни олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
– Оилалар манфаатини ҳимоя қилиш, оилаларни қийнаётган муаммо ва низоларни бартараф этиш, айниқса, ажримларнинг олдини олиш масаласига давлат даражасида алоҳида эътибор қаратилаётгани бежизга эмас, – дейди маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Б. Мўминова. – Асосий мақсадимиз ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш. Бегуноҳ, норасида гўдакларни тирик етим қилмаслик, гулдек оилаларни пароканда бўлиб кетишига йўл қўймасликдан иборатдир.
Ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда ва муаммоларни ўрганиш чоғида ажрим ёқасида турган низоли оилаларнинг бузилиб кетишининг олди олинмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати