Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАР ТОЛАСИ “КУМУШ”ДАН
2020-05-12 16:56:32 184
Қўштепа тумани пиллакорлари чилги ҳосил – пилла теримини бошлаб юбордилар. Қўштепалик пиллакорларнинг бир ойлик саъй-ҳаракатлари бугун ўзининг амалий натижаларини кўрсатди. Ҳар толаси “кумуш”дан бўлган ҳосилни йиғиштириш ишлари қизғин суратда олиб борилмоқда. Пиллакорлар пандемия шароитида ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда сара пилла ҳосили етиштирдилар.
Бу йилги мавсумда туманда 1850 қути ипак қурти уруғлари парваришланди. Бу 102 тоннадан зиёд “кумуш тола” етиштириш имкониятини беради. Шу мақсадда 259 та фермер хўжалиги, 132 та касаначи билан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари имзоланди, 1270 дан ортиқ аҳоли мавсумий ишларга жалб этилди.
Пиллакорлар пилланинг илк ҳосилини йиғиштиришга астойдил киришдилар. Туман ҳокими И. Новиков бугун ҳам жойларда бўлиб, пиллакорлар билан учрашди. Топширилаётган ҳосил сифати билан яқиндан танишиб, хирмонга барака тилади. Пиллачиликда яхши натижаларни қўлга киритган пиллакорларга туман ҳокими эсдалик совғалари топширди.
Пиллакорларнинг сидқидилдан қилинган меҳнатлари баракали бўлмоқда. Улар бир томондан бир ой ичида мўмайгина даромад олсалар, иккинчи томондан йиллик меҳнат иш стажига ҳам эга бўлмоқдалар.
Пилла мавсумида маҳаллалардаги ижтимоий ночор оилалар, ишсиз фуқаролар касаначилик асосида ипак қурти боқиш ишларига жалб этилди. Бу иш усули эҳтиёжманд оилаларга ҳар жиҳатдан фойда келтириб оила фаровонлигини таъминламоқда. Етиштирилган маҳсулотга тарозининг устида, яъни бирданига ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Тарозига келиб тушаётган пилла хирмонларининг дастлабки салмоғи чакки эмас. Туманда давлатга пилла топшириш давом этяпти.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати