Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ВА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА
2020-05-09 15:53:28 216
Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда томорқадан унумли фойдаланиш учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги, шунингдек, томорқа катта даромад манбаи эканлиги ва томорқадан камида 2-3 марта ҳосил олиш мумкинлиги таъкидланган эди.
Айни кунларда Қўштепа туманида бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллаларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳолини ўз томорқасида банд қилиш ва ёрдам бериш мақсадида уларнинг томорқасига 1 сотихли бепул иссиқхоналар қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ишлар туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъул ходимлари томонидан олиб борилмоқда. Тумандаги саховатпеша тадбиркорлар ва фермерлар иссиқхона қурилишида ўзларининг беминнат ёрдамларини қўшмоқдалар.
Зеро бу иссиқхоналар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг йилига ўз томорқасидан 2-3 маротаба ҳосил олиши ва даромад топиши учун замин яратади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати