Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЙРЛИ ТАШАББУС–ҚЎШТЕПА ТУМАНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ҲАМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА!

×

 2020-05-08 17:40:59    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳимматлилик фазилатларидан келиб чиққан ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурдилар. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ташаббусни Қўштепа туманидаги саховатпеша инсонлар бир овоздан “лаббай” деб қўллаб-қувватлаган ҳолда, амалий ишларни бошлаб юборишди.

Бугун Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлимининг саховат карвони туман «Саховат ва кўмак» марказига етиб келди. Ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари марказда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан дезинфекциядан ўтказилиб, санитария гигения қоидалари асосида қадоқланди.

Туман мактабгача таълим тизими томонидан 51 та хонадон учун тайёрланган 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамламаси ушбу тизимда фидокорона меҳнат қилган фахрийларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга етиб борди. Туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлим бошлиғи ўринбосари Барнохон Мўминова ва туман мактабгача таълим бўлими мудираси Иқболхон Махмудовалар маҳаллаларда бўлиб, меҳнат фахрийлари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олиб, озиқ-овқат жамламасини ўз эгаларига топширдилар.

Хомийлик ёрдами мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ходимлар ва тадбиркорларнинг беминнат ёрдамлари асосида ташкилланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати