Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ИШСИЗ ҚОЛГАНЛАР ҲОКИМ ЭЪТИБОРИ МАРКАЗИДА
2020-05-08 13:44:55 242
Мамлакатимиздаги вақтинчалик карантин муносабати билан Президентимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ҳар қарич ердан самарали фойдаланиш бўйича амалга ошираётган сиёсатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Қўштепа туманида ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳа, бугунги қалтис вазиятда томорқадан унумли фойдаланиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Шундан келиб чиқиб, туманда оборотдан чиқиб кетган ер майдонларини қайта оборотга киритиш бўйича агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси ва сектор раҳбарларининг сайъ-ҳаракатлари билан Дўстлик массивида жойлашган 135.0 гектар оборотдан чиқиб кетган ерлар фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан ўзлаштирилимоқда. Ушбу ерлар шудгор қилиниб полиз, шоли ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун тайёрланмоқда.
Ҳа, бугун қўштепалик барча кекса-ю ёш ер билан тиллашмоқда. Бир неча йиллардан буён сувсиз, қаровсиз қолиб кетган бу ерлар қисқа фурсатлар ичида ўзлаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида тумандаги ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади. Пандемия сабабли вақтинча ишсиз қолган ва ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаролар ва ёшлар энди бу ерлардан унумли фойдаланиб, экин экишади. Зеро бу тадбир тумандаги оилаларни ҳозирги синовли кунларда иш билан банд қилади ва улар учун иқтисодий тиргак — далда бўлади.
Ушбу ер майдонларини оборотга киритиш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилди. Бугунги кунда 1.5 км масофага симёғочлар ўрнатилиб электор линяси тортиб келинмоқда. 300 л/с насос агрегати ўрнатиш учун жой тайёрланиб, 1.5 км бетон канал қуриш ишлари бошланди.
Албатта, бу саъй-ҳаракатлар замирида ҳукуматимиз томонидан ҳар қандай вазиятда ҳам ишсизлар бандлигини таъминлаш ва шу билан юртдошларимиз турмуш тарзини ва фаровонлигини янада ошириш сингари мақсадлар ётибди. Бугунги синовли кунларда ҳам Қўштепа туманида бу борада амалий ишлар тизимли равишда давом этяпти. Бу эса истиқболда халқимиз осуда ҳаётга қайтганидан сўнг иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш сингари долзарб масалалар ҳам ҳал этилиши кўзда тутилаётганидан дарак беради.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати