Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ИШСИЗ ҚОЛГАН, КАМ ТАЪМИНЛАНГАН, ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ТУМАН ҲОКИМИ ЭЪТИБОРИДА
2020-05-07 23:00:25 225
Қўштепа туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида аҳолига ёрдам бериш, ишсизларни иш билан таъминлаш борасида самарали чора-тадбир режалари ишлаб чиқилиб, ҳудудларда хайрия ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, тумандаги мавжуд 4 та секторлар томонидан ишсиз, кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли рўйхати шакллантирилиб, уларга туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг яшаш шароитларини ўрганиш, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш мақсадида тумандаги 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига бормоқда.
Туман ҳокими И. Новиков бугун мутасадди идора раҳбарлари билан бирга Ғиштмон, Қизилариқ, Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ипак қурти парваришлаётган пиллакорлар билан учрашди. Карантин туфайли ишсиз қолган фуқароларнинг оилаларини ўрганиш, уларга ёрдам бериш чораларини кўриш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаш билан бирга, уларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамламасини тарқатди.
И. Новиков томонидан аҳоли томорқаларининг ҳар бир қарич еридан самарали фойдаланиш лозимлиги ва бу ишларда хонадон эгаларига ёрдам беришга доим тайёр эканликлари таъкидланди. Шунингдек, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилиб, карантин сабаб вақтинча ишсиз қолган ва ҳеч қаерда ишламайдиган фуқароларга туман ҳокими томонидан ишга жойлашга кўмаклашилди.
Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, шунингдек кўнгилли ҳомийлар томонидан саҳоват тадбирлари давом эттирилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати