Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УНУТМАЙМИЗ, ЁДИМИЗДАСИЗ!

×

 2020-05-07 16:56:38    202

PDF юклаш
Чоп этиш


Иккинчи жаҳон уруши бутун инсониятни оёққа турғизди. Жумладан, Совет Иттифоқи таркибидаги мамлакатимиз  ҳам мазкур урушга  жалб қилинди. Мамлакатимиздаги барча ишлаб чиқариш корҳоналари, завод фабрикалар, фронт қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар ишлаб чиқаришга айлантирилди. Мамлакат қишлоқ хўжалигида етиштирилган  маҳсулотларнинг аксари фронтга йўналтирилди. Қанчадан қанча ёш навқирон йигитлар, шуниндек оталар фронтга саралаб олинди. Шу маънода, мисли кўрилмаган бу ёвни тор-мор қилишда Ўзбекистон фарзандларининг ҳам ўрни беқиёс. Ҳалқимизнинг ана шундай қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, эзгу ишларни давом эттириш, бизга тинчлик ва омонлик керак,  деб яшайдиган бағри кенг халқимизга хос азалий қадриятдир.

Ушбу урушда қатнашган 1.5 миллиондан ортиқ Ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди  жангларда ва фашистлар концентрацион лагерларида вафот этган  ёки бедарак йўқолганлигини, халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, бир бурда нонни  ҳам баҳам кўрганлиги, ҳалқмизнинг нақадар олийжаноблигини, меҳр-муруватли эканлигини яққол намоёндасидир.

           Ҳа, халқимизнинг мард ўғлонлари, кўксини қалқон қилиб асраган ўз эрки, озодлигини оиласи, онаси, синглиси, аёли, болаларининг ҳаёти, шаъни, ор-номуси, қадри, ҳурлиги, эркини, демакки, Ватаннинг ҳурлиги ва эркини асраган. Ўз тарихининг оғир ва қора кунлари – истибдод замонларида эса, худди шаррос ёмғиру қаҳратон музлик қўйнида оловни асрагандек, юрагида озодлик умидини сўндирмаган. Шу умид қанот бўлиб эрк учун курашган, истибдоднинг қафасларини синдириб, озодликка эришган.                                                  

         «Яшашга ва эркинликка ҳар куни улар учун курашувчи одамгина лойиқдир», деган эди файласуфлардан бири. Бу ҳикматли сўзнинг қай даражада ҳақлигини ҳар дақиқада ҳис қиласан, киши. Зеро, асрлар оша она заминимиз озодлиги йўлида олиб борилган жангу жадаллар, боболаримиз жасорати ўчмас тарих зарварақларига муҳрланган. Босқинчиларнинг истибдод зулми остида кечган халқ қайғуси эса унут бўлган эмас. Бу қора кунлар такрорланмаслиги, Ватан сарҳадлари топталмаслиги, халқ эрки, миллат ўзлигини асраш учун ҳар дақиқа ҳушёрлик зарур.

    Ватан ҳамиша эл меҳрига муштоқ, мард ўғлонларига таянгувчи мунис гўшадир. У шу юрт эгаларининг саъй-ҳаракати билан гуллаб яшнайди, обод бўлади, босқинчилар пойида хор бўлмайди. Унинг озодлиги миллат ҳурлиги, миллат эрки ва ўзлиги демак.

  Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, вақт ўтиб боргани сари Иккинчи жаҳон уруши йилларида чинакам инсонийлик намунасини кўрсатган юртдошларимизнинг ғалабага қўшган ҳиссаси қадри ортиб бораверади. Халқимиз уларнинг тинчлик йўлидаги буюк жасоратини асло унутмайди.

Н. Отабеков,

Республика Маънавият ва маърифат  маркази

Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари.