Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВДАГИ ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2020-05-04 20:28:12    183

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати томонидан халқимизнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини бироз бўлсада аритиш, дилларига хушнудлик олиб кириш мақсадида кўплаб хайрия ишлари олиб борилмоқда.

Шу мақсадда Қўштепа туман ҳокимлиги ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳамкорлигида эҳтиёжманд оилалар учун марказлашган ҳолда моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бугун “Call-centre”нинг 1197 қисқа рақами орқали аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, унга кўра маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 24 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига 11 хил махсулотдан иборат озиқ-овқат жамламаси уларнинг манзилларига етказиб берилди.

 Умумхалқ ҳаракати доирасидаги тадбирда туманимизнинг Ёшлар Иттифоқи етакчилари волонтёрлик қилишмоқда.
     Бугун туман ҳокими И. Новиков сектор раҳбарлари билан биргаликда Ғиштмон, Қийқи, Янги дўкон, Ўқчи, Қувурбоши маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ижтимоий мослашувдаги оилалар ҳолидан хабар олди. Карантин пайтида уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан танишиб, муаммоларини ўрганди.

Туман ҳокими ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий мослашувдаги оилаларга туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди  қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармасининг озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.           

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.