Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲЕЧ БИР ОИЛА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС

×

 2020-05-02 21:18:53    189

PDF юклаш
Чоп этиш


“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Қўштепа туманида кам таъминланган ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, аҳолини коронавирус инфекциясига қарши курашда бирламчи воситалар билан бепул таъминлаш бўйича хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бу каби эзгу амалларга тадбиркорлар, ишлаб чиқариш корхоналари ва фермерлар лаббай деб жавоб бериб, саховат ишларига муносиб ҳисса қўшишяпти.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ҳомийлик маблағлари марказига хайрия ва ҳомийлик асосида тақдим этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллалар кесимида шакллантирилаётган рўйхат бўйича кам таъминланган, кўп фарзандли, карантин сабаб даромад манбасидан ажралган, ишсиз, ногирон, боқувчисини йўқотганлар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатламига карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда етказиб бериляпти.

Туман ҳокими И. Новиков ташаббуси билан бугун яна секторлар кесимида 26 та эҳтиёжманд оиланинг ҳолидан хабар олинди. Уларга ун, ёғ, гуруч, макарон, тухум, шакар, картошка каби 12 турдаги маҳсулот тўпламлари тарқатилди.

Туманда ҳомий ташкилотлар ва саховатли тадбиркорлар тақдим этаётган хайрия ёрдамлари миқдори кун сайин ортиб бормоқда. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган бу каби хайрли ишлар давом этмоқда. Зеро, синовли кунларда ҳеч бир оила эътибордан четда эмас.

Бугун туман ҳокими И. Новиков 1-сектор ҳудудидаги Қайрағоч, Қамиштепа, Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, карантин туфайли ишсиз қолган фуқароларнинг оилаларини ўрганиш, уларга ёрдам бериш чораларини кўриш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароитларини кўздан кечирди.

Ташриф давомида туман ҳокими мутасадди идора раҳбарлари билан биргаликда бир нечта хонадонларда истиқомат қилаётган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўргандилар.


И. Новиков томонидан аҳоли томорқаларининг ҳар бир қарич еридан самарали фойдаланиш лозимлиги ва бу ишларда хонадон эгаларига ёрдам беришга доим тайёр эканликлари таъкидланди. Қолаверса, карантин сабаб вақтинча ишсиз қолган ва ҳеч қаерда ишламайдиган фуқароларга туман ҳокими томонидан ишга жойлашга кўмаклашилди.

Туман ҳокими ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёрдамга муҳтож оилаларга туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди  қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармасининг 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.           

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.