Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАДДИЯ

×

 2020-05-01 00:42:09    274

PDF юклаш
Чоп этиш


Элмурод Эрматовнинг www.kun.uz сайтининг Telegram ижтимоий тармоқларидаги 2020 йил 29 апрель кунги “Қўштепа ҳокими тадбиркорни енгиш учун яна нималар қилмоқда? Карантин вақтидаги шошилинч суд ва ҳокимнинг ноқонуний қарори” номли мақоласига
Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокимлигининг

РАДДИЯСИ

www.kun.uz расмий сайтининг мухбири Элмурод Эрматовнинг “Қўштепа ҳокими тадбиркорни енгиш учун яна нималар қилмоқда? Карантин вақтидаги шошилинч суд ва ҳокимнинг ноқонуний қарори” номли мақоласида “Қўштепа тумани ҳокими Олий судда ютқазганидан сўнг “Олимбой ҳожи” хўжалиги раҳбарини бу сафар Марғилон туманлараро иқтисодий судига бериб, фермер хўжалигининг шартномавий режаларни бажармаётгани учун ер участкасининг ижарасини бекор қилишни сўради. Унинг мақсади, фермер хўжалигининг мавжуд 57 гектар ерини тортиб олиш эди. “Олимбой ҳожи” фермер хўжалиги наслли қорамолларни боқиш учун шу ерларда ем-озуқа етиштираётган эди. Хўжалик  туман ҳокимлиги томонидан 150 бош қорамолни боқиш учун ем-озуқа етиштиришга ер берилмаганидан сўнг, мавжуд ер майдонига ғалла ва чорва учун озуқа бўладиган экинлар эккан. Ахир нима қилсин?” деб ёзади.   

Мақоладаги ҳолатлар асосланмаган маълумотларга таяниб, фақатгина бир томонлама қараш билан тайёрланган.

Жумладан, “Олимбой ҳожи” фермер хўжалиги томонидан чет элдан олиб келинган 99 бош наслли қорамоллар учун чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида қўшимча туман ҳокимининг 2018 йил 2 октябрь кунги 1446-сонли қарори билан тумандаги “Қумтепа-Қамиштепа” ММТП массивида жойлашган туман заҳирасидаги балл бонитети ўртача 43 балл бўлган жами
59,8 гектар, шундан 50.3 гектар экин ери узоқ муддатли ижара асосида ажратиб берилган.

Лекин, фермер хўжалиги раҳбари А.Қосимов томонидан ушбу ерларда гиёх ҳам ўсмаслиги важ қилиниб, деҳқончилик қилиб бўлмаслиги таъкидлаган мазкур ер майдонларида 2018 йилгача ҳам пахта-ғалла ва бошқа экинлари етиштирилган бўлиб, ушбу ер майдони суғориладиган ерлар ҳисобида туради.

Агарда, ушбу ер майдонлари А.Қосимов томонидан таъкидлангандай бўлса хозирги кунда ушбу ер майдонларининг 12,3 гектар қисмига бошоқли дон экилиб парвариш қилаётганлиги ҳамда 13,35 гектар қисмига шоли экиш учун ер тайёрланганлигини қандай изохлаш мумкин.

Қўштепа тумани “Т.Бобоев Ёдгорали” ММТП ҳудудида фаолият олиб борган “Олимбой ҳожи” фермер хўжалига туман ҳокимининг 2011 йил 29 январь кунги 30-сонли қарорига асосан жами 66.6 гектар, шундан 57.4 гектар ер майдони пахта-ғаллачилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилган.

Мазкур ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси Қўштепа туман ер ресурслари ва давлат  кадастри бўлимида 10.02.2011 йил куни 01-16/08-сонли тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.

“Олимбой хожи” фермер хўжалигининг 40.7 гектар экин ер майдонларига 2020 йил хосили учун Қўштепа тумани ҳокимининг 2019 йил 9 октябрь кунги 4767-сонли қарори билан бошоқли дон экинлари экиш режалаштирилган.

Қолган 15,4 гектар ерга пахта экиш режалаштирилган бўлсада, фермер хўжалиги раҳбари А.Қосимов томонидан режадаги пахта ўз вақтида экилмасдан ўрнига ўзбошимчалик билан чорва хайвонлари учун озуқа сифатида рож экини экиб олинган ҳамда давлатга ғалла сотиш учун “Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ билан контрактация шартномасини тузмаган.

Мақолада берилган фотосуратларда бузилиши таълаб қилинганлиги сифатида кўрсатиб ўтилган бошоқли дон майдони чорва хайвонлари учун озуқа экини сифатида агротехник талабларни бажармаган холда экилган рож майдони бўлиб, аслида чигит экиш режалаштирилганлиги сабабли мақолада кўрсатилган фотолавха ушбу рож майдонига тўғри келмайди.

Бундан ташқари, фермер хўжалиги томонидан охирги уч йил мобайнида агротехник тадбирларни ўз вақтида бажармаганлиги ва ерга нисбатан масъулиятсизлик билан қараганлиги сабабли пахта-ғалла сотишда нормативдаги кадастр баҳосидан кам хосил олган.

Фермер хўжалиги раҳбари А.Қосимовни ердан мақсадли фойдаланиш тўғрисида бир неча маротаба огохлантиришга қарамасдан ер ижара шартномасидаги мажбуриятларини қасддан бажармай келган.

Халқ депутатлари Қўштепа туман кенгашининг 23.10.2019 йил кунги 291/70-5-сонли қарори билан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашининг 22.10.2019 йил кунги, туман ҳокимлиги хузуридаги Ер бериш (реализация) комиссиясининг 23.10.2019 йил кунги “Олимбой хожи” фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида хулосаларига асосан Қўштепа тумани ҳокимининг 2020 йил 27 февраль куни 743/1-сонли Марғилон туманлараро иқтисодий судига ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида даъво ариза киритилган.

Шуни алохида таъкидлаш жоизки “Олимбой хожи” фермер хўжалиги рахбари А.Қосимов суд мажлисида унга қўйилган айбларни тан олиб, қонунларни менсимаган ҳолда ердан белгиланган мақсадда фойдаланмасдан келганлиги далил исботлар билан ўз тасдиғини топди.

Шу сабабли, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 31 март кунги 4-1504-22003/201-сонли қарорига асосан Қўштепа туман ҳокимлиги ва “Олимбой хожи” фермер хўжалиги ўртасида 2011 йил 3 январь куни тузилиб, 10.02.2011 йил кунги 01-16/08-сон билан рўйхатдан ўтказилган ер участкасининг узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинган.

Туманда 2020 йил хосили учун чигит экиш ишларини ўз муддатида ва сифатли якунлаш, шунингдек, белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатида таъминлаш учун А.Қосимовнинг қастдан ушбу агротехника тадбирларини кечиктириш мақсадида қилаётган апелляция шикоятини асоссизлигини инобатга олиб, “Олимбой хожи” фермер хўжалиги ер майдонлари туман захирасига қайтарилиб, белгиланган тартибда ерлар очиқ танлов асосида “FERGANA GLOBAL TEXTILE” маъсулияти чекланган жамиятига ажратиб берилган.

kun.uz мухбири Э.Эрматов масалага фақатгина бир томонлама ёндошиб, фермер хўжалиги раҳбари А.Қосимовнинг туман ҳокимлиги билан пахтачилик-ғаллачилик йўналишида ер ижара шартномаси тузилган ер майдонларидан ўзининг шахсий манфаати учун чорва ҳайвонларига озуқа етишмаслигини бахона қилиб, 57,4 гектар экин ер майдонидан 40,7 гектарига 2020 йил ғалла ҳосили учун экин экиб олиб, “Фарғонадонмахсулотлари” АЖ билан шартнома қилмай келаётганлигига эътибор қаратмасдан келмоқда.

Мақолада “Олимбой хожи” фермер хўжалиги рахбари А.Қосимов томонидан чорва хайвонларига озуқа экинлари экиш учун ер майдонлари етишмаслиги иддао қилинаётган бир вақтда ушбу фермер хўжалигига туташ жойлашган ўғли О.Олимов рахбарлигидаги “Мухаммад Умар Олимов қорамоли” чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги фойдаланишидаги жами 107,07 гектар экин ер майдонларига тўлиқ озуқа экинлари экиш белгиланган бўлсада, бироқ ўзбошимчалик билан 3,5 гектар қисмига полиз, 1,42 гектар қисмига дуккакли экинлар экилган, шунингдек, 3,97 гектар қисми сабабсиз экин экилмасдан, ўз холига ташлаб қўйилган. Бундан кўриниб турибдики, чорвачилик мақсадида ажратиб берилган А.Қосимовнинг оиласига тегишли бўлган бу фермер хўжалигида ҳам 8,9 гектар ер майдонидан мақсадсиз фойдаланилмоқда. Ваҳоланки, бу ер майдонларига чорва ҳайвонлари учун озуқа экиш белгиланган.  

Ҳозирги кунда дунё хамжамиятини ташвишга солаётган озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш юзасидан ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларга зид равишда kun.uz мухбири Э.Эрматов фермер хўжалиги раҳбари А.Қосимов томонидан ўз манфаатини кўзлаб қилаётган ноқонуний хатти-харакатларини ёқлаб, оммавий ахборот воситаларида асоссиз чиқишлар қилмоқда.

Шунингдек, мақолада туман ва вилоят маъмурий судлари мажлисида “Олимбой хожи” фермер хўжалиги раҳбари А.Қосимовнинг ноқонуний хатти-харакатлари учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, туман ҳокимлигига тухмат қилганлиги тўлиқ исботланган.

Олий судга А.Қосимов ўзини жабрлангандек кўрсатиб, унга кўрилган маъмурий жазони бекор қилишни сўраб мурожаат қилишда давом этаверган ва унинг мурожаати Олий судда Қўштепа тумани ҳокимлиги ва масъул идоралар вакилларини огохлантиришсиз кўриб чиқилган ва маъмурий жазо бир томонлама бекор қилинган. Фермер хўжалиги раҳбарининг айби тўлиқ исботланиб турган бўлсада туман ходимлари фермер хўжалиги раҳбари А.Қосимовни юқоридагилардан тўғри хулоса қилиб, тўғри иш бошлайди деб имконият бериб, туман ҳокимлиги томонидан Олий судга қайта мурожаат қилинмаган. 

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, ғалла ҳалқимизни ризқ-рўзидир ва ушбу юқори унумдор ерларни асоссиз равишда пахта-ғаллачилик йўналишидан чиқаришни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз.

Ҳужжатларга асосланиб биз келтирган маълумотларда кўриниб турибдики, фермер хўжалиги раҳбарининг аслида пахта ва ғалла учун унумдорлиги юқори бўлган ер майдонини фирибгарлик, туҳматчилик йўли билан чорвачилик ерига айлантириб олиш учун қилган ҳаракатлари, холос.

kun.uz мухбири эса масалага бир томонлама ва ғаразли ниятда қараб, оғзаки маълумотларга кўра ёзилган ёлғон маълумот билан Давлат ҳокимияти органларига ишончсизликни орттираётганлиги, бу эса жамият, Давлат тараққиётига жиддий зарар етказишини билдириб, мақоладаги барча асоссиз танқидий фикрларга раддия билдирамиз.       

Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.