Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТ ВА КЎМАК: ЭЗГУЛИКНИНГ ҚАНОТИ БОР...

×

 2020-04-30 22:53:54    188

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда ҳамиша ўзаро меҳр-оқибат, саховат, мурувватлиликни кенг тарғиб этиш, азалий қадриятларимизни эъзозлаш каби халқимизга хос эзгу фазилатлар улуғланиб келинган. Эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда ҳам бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.

Айни кунларда Президентимиз томонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси кенг қулоч ёймоқда.

Қўштепалик тадбиркорлар мазкур ташаббус доирасида амалий ишларни бошлаб юборишди. Улар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш билан бирга уларни иш билан таъминлашнишида ҳам жонбозлик кўрсатишмоқда.

Халқимизда “Эзгуликнинг қаноти бор”, деган ҳикматли нақл бор. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, қийин дамларида оғирини енгил қилиш аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Меҳр-саховатнинг эса катта-кичиги бўлмайди.

Қўштепа туманидаги кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож ва пандемия даврида ишсиз қолган оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида Қўштепаликлар жуда фаол иштирок этишмоқда. Бугун туманда ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мувофиқлаштириш маркази томонидан 285 та эҳтиёжманд оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари секторлар кесимида етакзиб берилди.

Бугун қўштепа тумани ҳокими И. Новиков 1-сектор ҳудудидаги Оқтепа ва Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, карантин туфайли ишсиз қолган фуқароларнинг оилаларини ўрганиш, уларга ёрдам бериш чораларини кўриш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароитларини кўздан кечирди.

Ташриф давомида туман ҳокими мутасадди идора раҳбарлари билан биргаликда бир нечта хонадонларда истиқомат қилаётган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўргандилар.

           И.Новиков томонидан аҳоли томорқаларининг ҳар бир қарич еридан самарали фойдаланиш лозимлиги ва бу ишларда хонадон эгаларига ёрдам беришга доим тайёр эканликлари таъкидланди. Қолаверса, карантин сабаб вақтинча ишсиз қолган ва ҳеч қаерда ишламайдиган фуқароларга туман ҳокими томонидан ишга жойлашга кўмаклашилди.

Туман ҳокими ҳар икки маҳаллада истиқомат қилувчи ёрдамга муҳтож оилаларга туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди  қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармасининг 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини топширди. Бу каби хайрия ишлар туманда мунтазам равишда давом эттириб келинмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати