Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГ ҚУЛОЧ ЁЙМОҚДА

×

 2020-04-29 20:22:02    156

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Президентимиз томонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси кенг қулоч ёймоқда.

Қўштепа туманида ҳам мазкур ташаббус доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Дастур доирасида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш билан бирга уларни ишга жойлаштириш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков масъул ходимлар билан бирга 1-сектор ҳудудидаги  Қайрағоч ва Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди.

Шунингдек, сектор ҳудудидаги хонадонларда аҳоли томорқаларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилиб, карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати