Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАРКАЗДА ҚИЗҒИН ИШ ЖАРАЁНИ КЕТМОҚДА

×

 2020-04-29 14:57:55    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Президентимиз томонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси кенг қулоч ёймоқда.

Қўштепалик тадбиркорлар мазкур ташаббус доирасида амалий ишларни бошлаб юборишди. Улар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш билан бирга уларни иш билан таъминлашнишида ҳам жонбозлик кўрсатишмоқда.

Юртбошимиз ташаббуси билан ташкилланган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ҳомийлик маблағлари марказининг туман бўлимида ҳам қизғин иш жараёни кетмоқда.

Ёшлар иттифоқи волонтёрлари саховатпеша ва ҳомийлар томонидан эҳсон қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш, жойлаш ишлари билан шуғулланмоқдалар.

Ушбу марказда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ва Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи туман кенгаши ходимлари жонбозлик кўрсатишмоқда.

Туманимизда саховатли тадбиркорлар сафи кенгайиб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати кенг қулоч ёзмоқда. Қўштепалик тадбиркорлар, фермерлар, саховатли фуқаролар ушбу тадбирда фаол қатнашмоқдалар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати