Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

×

 2020-04-28 22:08:29    269

PDF юклаш
Чоп этиш


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎН БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг ўн биринчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда тадбиркорлар қатнашдилар.

Шунингдек, сессияда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи О. Хомидов ҳамда “Алоқабанк” Фарғона филиали бошқарувчиси Ш. Эгамбердиевлар иштирок этишди.

Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими И. Новиков очди ва олиб борди.

Сессияга 7-Нурафшон сайлов округидан сайланган депутат Б. Мадрахимов котиблик қилди.

Сессия кун тартибига қуйидаги еттита масала қўйилди.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23-24 апрель кунлари аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишини олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий-қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чораларини амалга ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари фаолиятларини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш бўйича сектор раҳбарларининг ахбороти тўғрисида.

2. Секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида.

3. Аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш ҳақида.

4.  Мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш бўйича асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида туман ҳокимининг ахбороти тўғрисида.

5. Касаллик юқтириш хавфи юқори, ўрта ва паст даражада бўлган ҳудуд ҳамда фаолият турларини таҳлил қилиб, карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи И.Мадумаровнинг ва депутатлар фикрини эшитиш ҳамда Республика комиссиясига таклифларни тасдиқлаш ҳақида.

6. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида туман ҳокимининг ахбороти тўғрисида.

7. Муҳтарам Президентимиз томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли моддий кўмак бериш бўйича илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қувватланиши бўйича туман тадбиркорларини Мурожаатномаси тўғрисида.

Кун тартибидаги 1- масала юзасидан 1-сектор раҳбари, туман ҳокими И. Новиковнинг ахбороти эшитилди.

Шунингдек сессияда биринчи масала юзасидан

2-сектор раҳбари, туман прокурори М. Шомуродов,

3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев,

4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи С. Абдирасуловларнинг ахборотлари ҳам тингланди.

1-сектор раҳбари, туман ҳокими И. Новиков кун тартибидаги бошқа масалаларга ҳам тўхталди.

Кун тартибидаги 5-масала юзасидан туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи И. Мадумаровнинг ахбороти тингланди.

Сессия давомида тадбиркор Ф. Маманазаров Муҳтарам Президентимиз томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли моддий кўмак бериш бўйича илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қувватланиши бўйича туман тадбиркорларинининг Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Ш. Шаропов, А. Набиевлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати