Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТ

×

 2020-04-28 16:47:58    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати тез фурсатда тилга тушди ва кўпчилик тарафидан эътироф этилди.

туманида ҳам муборак Рамазон ойи ҳамда карантин муносабати билан ўзгалар кўмагига муҳтож, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотганлар ҳолидан хабар олиниб, улар хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилаётир.

Туман “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Давлатхон Юсупова ҳам ушбу бу эзгу ҳаракатга қўшилиб, жамият томонидан ташкил этилган 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини “Маҳалла” хайрия жаомат фонди Қўштепа бўлинмаси хузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан ташкил этилган марказга топширди.

Ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари “Маҳалла” хайрия жаомат фонди Қўштепа бўлинмаси хузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан туман СЭОМ ходимлари иштирокида  санитария-гигиена қоидаларига амал қилинган тартибда маҳаллаларда истиқомат қилувчи ўзгалар кўмагига муҳтож, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларга тарқатилади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати