Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШИ АВЖИДА
2020-04-28 10:25:57 201
Айни кунларда Қўштепа туманидаги пиллакорлар мўл пилла ҳосили етиштириш мақсадида шижоат билан меҳнат қилмоқдалар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Пилла – бу даромад манбаи”. Ҳозирги кунда бир қути ипак қурти боққан оилани 2 миллион сўмдан зиёд даромад олишга имконияти бўлади.
Шарқ ипак дурдоналари” кластери томонидан баҳорги пилла мавсумида 1850 қути ипак қуртлари жонлантирилиб, 259 та фермер хўжаликларига шартнома асосида тарқатилди. Ипак қурти маҳаллардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, вақтинча ишсиз аҳоли ва ёшлар томонидан парваришланмоқда.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, пиллакорга бир йиллик меҳнат иш стажи юритилиши баробарида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ойлик иш хақи ҳам берилади.
Қўштепа тумани пиллакорлари жорий йилда 102 тоннадан зиёд қимматбаҳо хомашё етиштириш мақсадида астойдил меҳнат қилмоқдалар.
Қишлоқ хўжалигида йилнинг дастлабки хирмонини барпо қилишда туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва пиллачиликка мутасадди раҳбарлар ҳамда соҳа мутахассислари пиллакорларга яқиндан ёрдам бериб келмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати