Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“САХОВАТ ВА КЎМАК” ХАЙРИЯ ҲИСОБ РАҚАМЛАРИ ОЧИЛДИ

×

 2020-04-27 10:48:21    204

PDF юклаш
Чоп этиш


    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф фармойишига асосан Акциядорлик тижорат Халқ банки Қўштепа туман филиалида туман "Маҳалла" жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармасига миллий валюта ва АҚШ долларида махсус ҳисоб рақамлари очилди.

Саховатли инсонлар Рамазон кунлари ўз хайрия маблағларини Қўштепа тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди қошидаги «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати махсус жамғармасининг Акциядорлик тижорат Халқ банки Қўштепа туман филиалидаги қуйидаги махсус ҳисоб рақамларига ўтказишлари мумкин:

Ҳисоб рақами: 20212000804098655003 миллий валюта сўм

Ҳисоб рақами: 20212000804098655001 АҚШ доллари

МФО: 00803

ИНН: 202840056

Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати