Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЗОРДАГИ НАРХЛАР ҲОКИМ НАЗОРАТИДА

×

 2020-04-27 09:23:12    187

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков ва сектор раҳбарлари марказий деҳқон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари билан танишиб бормоқдалар.

Туман ҳокими И. Новиков сектор раҳбарлари билан бирга деҳқон бозорида бўлиб, арзонлаштирилган савдо ярмаркаси фаолияти билан танишдилар.

Бундан ташқари, сотувчи ва харидорлар билан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, фуқаролар ўртасидаги оралиқ масофани сақлаш, савдо маданиятига амал қилиш юзасидан мулоқот қилди.

Таъкидлаш жоизки, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамият томонидан "Кўчма бозор” фаолияти йўлга қўйилган. Қолаверса, маҳалла фуқаролар йиғинларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконлари ташкил этилди.

Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати