Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"АГРОБАНК"НИНГ ҲИММАТИ
2020-04-27 09:16:03 268
Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев ташаббуси билан "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ташкил этилди. Шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда жамғармалар очилди. Ушбу умумхалқ ҳаракатини қўллаб қувватлаган "Агробанк" акциядорлик тижорат банки Қўштепа тумани филиали барча ишчи-ходимлари ташаббус кўрсатиб, иш ҳақларидан 18 млн. 732 минг сӯм миқдорида “Саховат ва кӯмак” жамғармасининг ҳисоб рақамига биринчилардан бўлиб ўтказиб беришди.
Албатта, бундай эзгу амал ва ташаббусдан қанчадан-қанча эҳтиёжманд оилалар баҳраманд бўлади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги, туманимиз фуқаролари номидан банк раҳбарияти ва ходимларига ушбу савобли иш учун миннатдорчилик билдиради.
Жамғарма орқали йиғилган маблағлар туманимиздаги эҳтиёжманд оилаларни карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар билан таъминлашга сарф этилиши белгиланган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати