Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАҚИҚИЙ ХАЗИНА – ТОМОРҚАДА
2020-04-22 17:06:21 221
Бугунги коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқимиз дастурхони тўкинлигини ўйлаш устувор вазифага айланди.
Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков жойларда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишлари юзасидан олиб бораётган ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Дарҳақиқат деҳқончилик ҳадисини олган, томорқа ишини тўғри йўлга қўйган оилалар бугунги кунда фаровон турмуш кечирмоқда.
Истиқбол маҳалласида ҳам мавжуд имкониятдан унумли фойдаланаётган оилалар кўпчиликни ташкил этади. Маҳалла аҳли ҳар дақиқани ғанимат билиб, рўзғорини бут ва турмушини обод қилишга интилмоқда.
Сектор раҳбари бир нечта оилаларда бўлиб, томорқа ер майдонларидан қандай фойдаланаётганликларига алоҳида эътибор қаратди. Аҳолининг карантин давридаги фаолиятлари билан яқиндан танишиб, ўзининг таклифларини берди.
Шунингдек, туман ҳокими аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат махсулотларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш мақсадида савдо дўконларида ҳам бўлди. Озиқ-овқат дўконларини кундалик зарур маҳсулотлар билан таъминланганлиги ва нарx-навони сунъий оширмаслик юзасидан савдо шахобчалари раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати