Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕПУТАТЛАР ТОМОРҚАЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРМОҚДАЛАР
2020-04-21 17:04:20 190
Давлатимиз раҳбарининг томорқа майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Айни кунларда Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков бошчилигида ҳамда сектор раҳбарлари, барча масъуллар, депутатлар, маҳалла фаоллари ва жамоат ташкилотлари биргаликда Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ташаббусни амалга оширишга киришдилар.
Карантин даври бўлишига қарамай, Қўштепа туманида баҳорги дала ишлари, томорқада мева-сабзавотларни етиштириш тўхтагани йўқ. Ернинг тилини биладиган инсонлар тер тўкиб, томорқаларида меҳнат қилишмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон халқ демократик партиясидан туман Кенгашига сайланган депутатлар Ш. Шаропов, А. Набиев, Ш. Хошимов, Б. Мадрахимов, С. Турсунов, Д. Зуфарова, Ё. Қосимовалар ўзлари сайланган сайлов участкаларида мавжуд аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда ерларни экишга тайёрлаш, агротехник тадбирларнинг амалга оширилиш ҳолати билан танишмоқдалар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати