Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИНИНГ МАҲАЛЛАЛАРИ УЧУН КЎЧМА ДЎКОНЛАР
2020-04-21 16:57:00 237
Карантин даврида Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси ва сектор раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан барча маҳаллалар учун кўчма ярмарка ва дўконлар ташкил этилди. Мазкур “Кўчма дўкон”лар томонидан маҳаллаларда арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ун ҳамда кийим-кечак ярмаркалари савдоси йўлга қўйилди.
Яратилган ушбу қулайликлар аҳолини рўзғор учун зарур хўжалик молларини ўз ҳудуларидан савдо қилишларига замин яратмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати