Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2-СЕКТОР ҲУДУДИДА КЎЧМА ДЎКОНЛАР ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРМОҚДА

×

 2020-04-21 12:25:10    224

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси билан туман прокуратураси ҳамда ҳомий тадбиркорлар ҳамкорлигида 2-сектор ҳудудида ҳам арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Мадаминбек Шомуродовнинг саъй-ҳаракати билан карантин даврида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда сектор ҳудудида кўчама савдо дўконлари ташкил этилди. Мазкур “Кўчма дўкон”лар томонидан маҳаллаларда арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ун ҳамда кийим-кечак ярмаркалари савдоси йўлга қўйилди.

Сектор раҳбарининг ташаббуси билан туман деҳқон бозорида арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари сотилмоқда.

Ҳудуддаги тиббиёт ходимларига қулайлик яратиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида ҳам арзонлаштирилган озиқ-овқат ва ун маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил қилинди.

Яратилган ушбу қулайликлар аҳолини рўзғор учун зарур хўжалик молларини ўз ҳудуларидан савдо қилишларига замин яратмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати