Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОМОРҚА – РЎЗҒОРГА ТАЯНЧ
2020-04-20 16:41:28 205
Қўштепа туманидаги кўпгина хонадонларда томорқадан 3 маротабагача ҳосил олинмоқда.
Дарҳақиқат, яқинда давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам юртимизда томорқадан унумли фойдаланиш учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги, шунингдек, томорқа катта даромад манбаи эканлиги, ундан камида йил давомида 2-3 марта ҳосил олиш имконияти мавжудлиги ҳам таъкидланган эди.
Президентимизнинг бу борадаги фикрларини тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда Қўштепа туманида карантин қоидаларига қатъий амал қилиниб, мутасадди ташкилотлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими И. Новиков 1-сектор ҳудудидаги Қумтепа ва Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, мавжуд аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда ерларни экишга тайёрлаш, агротехник тадбирларни амалга оширилиш ҳолатлари билан танишди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати