Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЕР ХАЗИНА, СУВ ГАВҲАР
2020-04-20 11:47:50 733
Жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселекторда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидладилар.
Видеоселекторда ҳозирги синовли кунларда томорқа ерларига экин экмаслик, ерларни қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат эканлиги айтилган эди.
Ушбу кўрсатмалар Қўштепа туманида қандай амалга оширилмоқда?
Айни кунларда туман ҳокими И. Новиков бошчилигида барча сектор раҳбарлари, масъуллар, депутатлар, маҳалла фаоллари ҳамжиҳатликда, белни маҳкам боғлаган ҳолда ана шу ишга астойдил киришишган.
Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Содиржон Абдуллаев сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, томорқалардан фойдаланиш борасида қилинаётган ишлар билан танишди. Томорқасига турли қишлоқ хўжалиги экинларини экиб, даромад олишга ҳаракат қилаётган меҳнаткаш инсонларнинг карантин давридаги фаолиятлари билан яқиндан танишиб, ўзининг таклифларини берди.
Дарҳақиқат, кўплаб хонадонларда кафтаккина томорқадан унумли фойдаланиб, даромад олишга ҳаракат қилаётганларни кўриб ерни тенгсиз хазина эканлигига гувоҳ бўласиз. Албатта обод томорқа, намунали шаклда экилган экинлар кўзни қувонтирди.
3-сектор раҳбари С. Абдуллаевнинг саъй-ҳаракати билан карантин даврида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кўчама савдо дўконлари ташкил этилди. Мазкур “Кўчма дўконлар”лар томонидан маҳаллаларда арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилди. Қолаверса, маҳаллаларда арзон нархларда ун маҳсулотлари савдоси ҳам ташкил этилди. Яратилган ушбу қулайлик аҳолининг уйда қолиб рўзғор учун зарур хўжалик молларини ўз ҳудуларидан савдо қилишларига замин яратмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати