Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУТ-БАРАКА ОМИЛИ – БУГУНГИ ҲАРАКАТИМИЗГА БОҒЛИҚ
2020-04-17 18:31:25 192
Айни карантин кунларида қўштепаликлар кунни бекор ўтказишаётгани йўқ. Улар ўз томорқаларида турли қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириб, рўзғорлагига барака киритмоқда.
Томорқадан унумли фойдаланган ҳеч қачон кам бўлмайди. Аксинча, ризқ-насибаси бутун бўлиб, даромадига ҳам қут-барака киради.
Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков бугун 1-сектор ҳудудидаги Ғиштмон ва Намуна маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳолини томорқа ер майдонларидан қандай фойдаланаётганига алоҳида эътибор қаратди. Томорқасига турли қишлоқ хўжалиги экинларини экиб даромад олишга ҳаракат қилаётган меҳнаткаш инсонларнинг карантин давридаги фаолиятлари билан яқиндан танишиб, ўзининг таклифларини берди.
Юртимизда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин кунларида аҳоли саломатлигини сақлаш, белгиланган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида озиқ-овқат дўконлари кундалик зарур маҳсулотлар билан таъминланганлиги ва нарx-навони сунъий оширмаслик юзасидан савдо шахобчалари раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати