Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

×

 2020-04-17 17:42:24    177

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЙЛИК!

VI чақириқ халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари тўққизинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими И. Новиков очди ва олиб борди.

Сессияга 17-Бешкапа сайлов округидан сайланган депутат С. Нуриддинов котиблик қилди.

Сессия кун тартибига қуйидаги учта масала қўйилди.

1. Сектор раҳбарларининг ҳар бир маҳалла кесимида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳал этиш чоралари юзасидан тақдимотларини эшитиш ва муҳокама қилиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2020 йил 13 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 222-IV/КҚ-33-IV-сонли Қўшма қарорини ижрога қаратиш тўғрисида.

3. Қўштепа туманидаги хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларини тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга тўловларни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.

4. Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг “А. Яссавий Лойсон” ММТП ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонларини Марғилон шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига мақсадли фойдаланиш учун ажратиб бериш ҳақидаги хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан сектор раҳбарларининг тақдимотлари эшитилди.

1-сектор раҳбари, туман ҳокими И. Новиков кун тартибидаги масалаларга тўхталди.

- Жорий йилнинг 14 апрель куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидан яна бир бор тегишли хулоса чиқариб, озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 2 баробарга оширишни мақсад қилиб олдик.

Бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ҳавотирга солаётган, хатто катта давлатларнинг ҳам иқтисодиётига зарба бераётган “Коронавирус пандемияси” халқимизни матонати, иродаси, имон-эътиқодини имтиҳон қилиб турибди , - дейди маърузачи.

- Шундай оғир ва мураккаб шароитда Муҳтарам Президентимиз мазкур даҳшатли офатни олдини олиш, халқимизни талофатсиз олиб чиқиш, барча соҳада маҳсулот етиштириш барқарорлигини таъминлаш юзасидан қатор Фармон ва қарорлар қабул қилаётганлиги эртанги ёруғ кунларга умид ва ишончимизни мустаҳкамламоқда. Шунингдек, барчамизга катта масъулият юклайди. Биз мақсадга эришиш учун аниқ чора тадбирлар белгилаб олдик.    

Бу йилги шароитда фақатгина ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, мавжуд резервларни ишга солиб маҳсулот ишлаб чиқаришни, экспорт ҳажмини ошириш учун ҳам катта имкониятлар яратилади.

Жумладан, мева-сабзавотчилик йўналишидаги  7 та кластер, бешта кооперациялар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини икки баробарга оширишда локомотив бўлиши бўйича белгилаб берилган тизим асосида ишлар ташкил этилмоқда.

Коронавирус пандемияси натижасида юзага келиши кутилаётган инқирознинг салбий таъсирларини олдини олиш мақсадида пахтачилик, ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликларимиз ҳосилдорликни пахтадан 10 центнерга, ғалладан 20 центнерга ошириш ташаббуси билан чиқдилар.

Пахта ва ғалладан ҳосилдорликни ошириш бўйича секторлар кесимида аниқ ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиб, махсус қарорларимиз билан тасдиқладик.

Ҳисоб-китобларга кўра, ғалла ишлаб чиқариш ҳажми
8500 тоннага ортиб, 27508 тоннага, пахта етиштириш ҳажми 8100 тоннага ошиб 28000 тоннага етади.

Сессияда 2-сектор раҳбари, туман прокурори М. Шомуродов,

 

3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев,

 

4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи С. Абдирасуловлар

2020 йил 14 апрелда мамлакатимиз Президенти томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидан яна бир бор тегишли ҳулоса чиқариб, озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда ўз секторлари ҳудудларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини камида икки баробар оширишни мақсад қилиб олганларини таъкидлашди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари коронавирус пандемияси шароитида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, карантин қоидаларига риоя қилиш, солиқ тушумларини кўпайтириш борасида олиб бораётган ишларига ҳам тўхталдилар.

Тўртта сектор раҳбарлари ўз тақдимотлари якунида шундай синовли кунларда елкадош бўлаётган депутатлар, МФЙ раислари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар, фермерларга миннатдорчилик билдирдилар.

ЎзХДП Қўштепа туман кенгаши раиси Ш. Шаропов кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Халқимиз хонадони учун бир парча ер азалдан қадрли бўлган. Чунки у нафақат оила даромадига даромад қўшади, балки эл-юрт фаровонлигини таъминлашда ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, пандемия туфайли юртимизда эълон қилинган қатьий карантин вақтида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган бирламчи талабини қондириш, ички бозорда нарх-навонинг ошиб кетмаслиги кўп жиҳатдан томорқалардан қанчалик оқилона фойдаланишимиз, кичик бўлсада тадбиркорлик билан шуғулланишимизга ҳам боғлиқ.

Бугун гарчи пандемия барчамизни уйимизга михлаб қўйган бўлса-да, томорқамизда меҳнат қилишдан маҳрум қилолмайди. Демак, баҳорнинг ҳар бир кунини ғанимат билиб, экин-тикин ишларини тезроқ якунига етказайлик. Зеро, томорқамизни қаровсиз қолдириш, аввало, юртга ва ерга хиёнатдир. Ҳар бир қарич унумдор ерни қадрига етайлик, дастурхонимиз тўкинлигини, бозорларимизда арзончиликни таъминлаш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати