Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУ СИНОВЛИ КУНЛАРНИ МАРДОНАВОР ЕНГИБ ЎТАМИЗ!

×

 2020-04-17 13:50:53    196

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси билан давлат солиқ инспекцияси, ҳомий тадбиркорлар ҳамкорлигида туманда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Сирожиддин Абдирасуловнинг саъй-ҳаракати билан карантин даврида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, 17 та ҳудудда кўчама савдо дўкон ташкил этилди. Бугунги кунда 12 та озиқ-овқат, 3 та ноозиқ-овқат ва 1 та кўчма дорихона аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Мазкур “Кўчма дўконлар”лар томонидан маҳаллаларда арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилди.

Қолаверса, маҳаллаларда арзон нархларда ун маҳсулотлари савдоси ва кийим-кечак ярмаркалари ҳам йўлга қўйилди. 5 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи кам таъминланган оилаларга 4500 туп памидор кўчатлари бепул тарқатилди.

Яратилган ушбу қулайлик аҳолининг уйда қолиб рўзғор учун зарур хўжалик молларини ўз ҳудуларидан савдо қилишларига замин яратмоқда.

Сектор раҳбари С. Абдирасулов мутасаддилар билан бирга аҳолининг томорқалардан унумли фойдаланиш даражасини ўрганиш мақсадида Қўрғонча ва Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, томорқа майдонларини кўздан кечирдилар.

Қўштепа туманида томорқасидан унумли фойдаланиб, деҳқончиликнинг ҳадисини олган инсонлар кўп. Бундай кишиларнинг ҳовлисига қадам қўйсангиз, обод томорқаларини кўриб, баҳри-дилингиз очилади, кайфиятингиз кўтарилади.

Сектор раҳбари аҳолига томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш юзасидан  ўзининг маслаҳатларини берди. Туманда ипак қурти парвариши бошлангани муносабати билан Дўрмон маҳалласидаги пиллакорлар томонидан олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати