Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОМОРҚАДАН ФОЙДАЛАНИШ ЭЛ УЧУН ЯХШИ
2020-04-16 16:09:39 239
Раҳбар ва мутасаддиларнинг аҳоли муаммолари билан жойида танишиши, одамлар дарду ташвишини ҳис этиб, ҳолидан xабар олиши уларни янада руҳлантиради. Бугун Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков 1-сектор ҳудудидаги Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишди.
Туман ҳокими И. Новиков юртимизда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин кунларида аҳоли саломатлигини сақлаш, белгиланган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат, дори-дармонга бўлган эҳтиёжларини ўрганди. Озиқ-овқат дўконлари кундалик зарур маҳсулотлар билан таъминланганлиги ва нарx-навони сунъий оширмаслик юзасидан савдо шахобчалари раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Шунингдек, аҳолини томорқа ер майдонларидан қандай фойдаланаётганига алоҳида эътиб қаратди. Томорқасига турли қишлоқ хўжалиги экинларини экиб даромад олишга ҳаракат қилаётган меҳнаткаш инсонларнинг карантин давридаги фаолиятлари билан яқиндан танишиб, ўзининг таклифларини берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати