Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО ҲОКИМ НАЗОРАТИДА
2020-04-16 14:59:00 178
Қўштепа туманида карантин даврида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими И. Новиков ва сектор раҳбарлари, солиқ идораси мутасаддилари озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини доимий равишда назорат қилиб бормоқда.
Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан бозор ҳудуди ва дарвозасида мунтазам дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Бозор ҳудудига кириб келаётган фуқароларнинг тана ҳарорати пирометрлар ёрдамида ўлчанмоқда.
Нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман деҳқон бозори маъмурияти томонидан "Кўчма бозор” фаолияти йўлга қўйилган. Қолаверса, маҳалла фуқаролар йиғинларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконлари ташкил этилди.
Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати