Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАРХ-НАВО НАЗОРАТДА
2020-04-14 16:59:27 200
Юртимизда "Covid-19" коронавируси инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш, шунингдек, туман Деҳқон бозори, савдо дўконлари ва дорихоналарда озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари танқислиги ҳамда нарх-навони сунъий оширишни олдини олиш юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари назорат ўрнатишган.
Туман ҳокими И. Новиков Карнайчи, Сохибкор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, масъул идора раҳбарлари билан биргаликда озиқ-овқат дўконлари ҳамда дорихоналардаги нарх-наво билан танишиб, сотувчилар билан яқиндан суҳбат ўтказди.
Карантин даврида тумандаги озиқ-овқат дўконларида одамларнинг бирламчи эҳтиёжи учун зарур бўладиган маҳсулотлари ҳамда дори воситалари ва тиббий ниқоблар билан етарли даражада таъминланганлиги ва нарх-наволар билан танишди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати