Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЎЧМА ДЎКОНЛАР ХИЗМАТДА
2020-04-11 13:34:20 206
Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси ва сектор раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан фуқароларимизга яна бир қулайлик яратилди. Карантин шароитида уларнинг бозорма-бозор юришларига энди ҳожат қолмади. Чунки, туман “Деҳқон бозори” МЧЖ қошида ташкил этилган кўчма савдо дўконлари ҳар куни маҳаллаларда бўлиб, аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб бермоқдалар.
Бундай кўчма дўконлар туманимиз фуқароларига фақатгина қулайлик яратиб қолмай, балки турли ҳил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда харид қилишларига ҳам имкон яратмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати