Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УЙДА, ОИЛА ДАВРАСИДА ТАЪЛИМ

×

 2020-04-10 17:10:11    196

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртбошимиз ташаббуслари ҳамда Халқ таълим вазирлигининг саъй-харакатлари билан Республикамизнинг барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари масофавий тарзда ўз иш фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Ўқувчилар эса телевидение, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали таълим оляптилар.

Фарзандларимизнинг ўқишларини давом эттириши учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ фидоий педагоглар иштирокида телевизион дарслар тасвирга олиниб эфирга узатилмоқда. Улар орасида давлат мукофоти соҳиблари, дарслик муаллифлари, йилнинг энг яхши фан ўқитувчилари ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Мазкур жараён туманимиздаги 43-умумий ўрта таълим мактабида изчиллик билан амалга оширилмоқда. Ўқувчилар онлайн тарзида билим олаяптилар, ўқитувчилари эса масофавий тарзда ўқувчиларнинг билимларини баҳолаб, ўқув жараёнларини кузатиб бормоқдалар.

7-“А” синф ўқувчиси Мадинахон Мўйдинованинг кеча тамомлаган ижодидан намуна.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати