Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ САЛОМАТЛИГИ – ЮРТ БОЙЛИГИ!
2020-04-10 13:15:22 217
Карантин шароитида аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокими И.Новиков ташаббуси ва сектор раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан туман “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти қошида 37 та турғун ҳамда жойларда 14 та кўчма савдо дўконлари ташкил этилиб, аҳолига арзон нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Вируснинг тарқалишига қарши курашиш мақсадида маҳаллаларда туман санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан кунлик дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Масъул ходимлар томонидан махсус радиоузелларда аҳолини белгиланган санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, карантин даврида уйда қолишлари ҳамда даромад манбаи бўлган томорқа ерларидан самарали фойдаланишга чорланмоқда.
Бугун дунё ҳамжамиятини ўзига хос синовдан ўтказаётган коронавирус пандемиясини бирдамлик билан енгамиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати