Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«БИЗ СИЗ УЧУН ИШДА ҚОЛДИК, СИЗ БИЗ УЧУН УЙДА ҚОЛИНГ»!

×

 2020-04-10 11:51:18    291

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият, коронавирус пандемияси тарқалиши барчамизни ҳамжиҳат ва бирдамликка чақирди. Энг муҳими, саломатлигимизга бўлган эътиборни кучайтирди.

Айни кунларда “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖнинг Қўштепа тумани филиали ходимлари хавфсизлик ва карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, тақдим қилинадиган транспорт воситасининг кўчаларда хавфсиз ҳаракатланиши учун тегишли ускуналар ва эҳтиёт қисмлар, суюлтирилган газ баллонларини ташиш тизимли равишда дезинфекциялаш босқичидан ўтади. Ҳар куни эрталаб ҳудуд, бино, ходимларнинг иш жойи ва ҳатто газ баллонлари ҳам санитария текширувидан ўтказилади. Бир сўз билан айтганда, ходимлар ва истеъмолчилар хавфсизлиги учун барча чоралар кўрилган. 

Қўштепа туманида 38940 та хонадонга суюлтирилган газ етказиб берилади. Карантин даврида хеч бир оила ёқилғисиз қолмайди ва бунинг учун филиал томонидан барча ресурслар сафарбар этилган ҳамда барча чоралар кўрилган. Истеъмолчиларга газ баллонларини етказиб бериш тасдиқланган режа-жадвал асосида, тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖнинг Қўштепа тумани филиали мутахассислари барча фуқароларимизни уйда қолиб, ўзлари ва яқинларини эҳтиёт қилишларини сўрайди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати