Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ БАЁНОТИ

×

 2020-04-10 11:10:34    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 8-апрель куни тунда бошланган кучли шамол натижасида Қўштепа туманида электр таъминотида аварияли узилишлар кузатилди. Кучли шамол натижасида 35/10 кВли “Дўрмон” нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Қизилтепа” ва бошқа “Ниёзов”, “Қирғизобод”, “Чимкент”, “Лойсон” электр узатиш ҳаво тармоқлари аварияли узилган.

Оқтепа МФЙ ҳудудидаги № 49 трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво линиясига фуқаролар томонидан экилган тераклар синиб тушгани сабабли сим узилиб, таъминотда узилиш юзага келган. 1-таъмирлаш бўлими устаси Х. Тўланов бошчилигидаги бригада носозликни бартараф этиш учун жалб қилинди. Маҳалла оқсоқоли иштирокида тераклар кесилиб, узилган симлар қайта уланиб носозлик шу куннинг  ўзидаёқ бартараф этилган.

9 апрель куни тумандаги электр энергияси истеъмолчилари таъминотидаги барча носозликлар тўлиқ бартараф этилиб, электр энергияси узлуксиз етказиб берилмоқда.

Яна шуни маълум қиламизки, Сойбўйи МФЙ ҳудудида ТП-502 юкламасини енгиллатиш учун қўшимча 1 дона КТПМ-160/10/0,4 кВА ва 56 дона темир бетон таянчлари ўрнатилиб, 1,5 км янги электр тармоғи қурилиши олиб борилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати