Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОНЛАЙН ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

×

 2020-04-06 16:51:36    251

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан   9-10-11 синф ўқувчилари ўртасида “Она тилим-жон тилим” мавзусида онлайн иншолар танлови эълон қилинди.

Жумладан, Қўштепа тумани ҳокимлиги ҳамда туман халқ таълими бўлими томонидан карантин муддатларидан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида, мазкур мавзудаги онлайн иншолар танловини  эълон қилди.

Танлов шартлари - аждодларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш, миллий ўзликни англаш ва мустақил давлатчилик тимсоли бўлган, бебаҳо маънавий хазина, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида юксак куч - ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини оширишга доир қарашлар ва билимларни ифодалаш. Сўзга бўлган ҳурмат ҳисси ҳамда юксак тафаккурни намоён этиш.

Ижодий ишлар дастлаб туман, шаҳар босқичларида сараланади. Иншолар 2020-йилнинг 15-апрелига қадар вилоят халқ таълим бошқармасининг https://t.me/ona_tilimtanlovi телеграмм канали орқали онлайн қабул қилинмоқда.

Ҳар уч синф кесимида учтадан ғолиб аниқланади ва уларга қимматбаҳо совғалар топширилади.

Она тили - бебаҳо қадриятдир. Биз уни эъзозлаб, албатта эъзоз топамиз!

У. Холматов,

туман ҳокими маслаҳатчиси