Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЙР-САХОВАТ НУРЛИ ҚАЛБЛАРНИ ЁРИТАДИ
2020-04-06 15:49:52 192
Яқинда Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси ҳамда сектор раҳбарларининг сайи-харакатлари билан тумандаги саҳоватли инсонлар кўмагида ташкил этилган саҳоват автокарвонлари тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйлаб йўлга чиқиб, 549 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга меҳр-мурувват улашганини маълум қилган эдик.
Ўша куни ҳомийлик ёрдамлари кириб борган хонадон эгалари давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатдан ҳамда саҳоватпеша инсонлардан миннатдор бўлдилар.
Ҳозирги кунда коронавирус пандемияси дунё халқларини ташвишга солиб турган энг катта муаммо, десак муболаға бўлмайди. Қийинчилик, мусибат даври бизни янада жипслаша олишимизни кўрсатди. Албатта бу ҳам бир синов. Саҳоватпеша инсонлар шу синовли кунларда қўлида борини ўз яқинларига, айниқса, муҳтожларга ҳам улашмоқдалар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати