Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАРХ – НАВО ҲОКИМ НАЗОРАТИДА
2020-04-06 14:19:30 248
Барча жойларда бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам кучайтирилган карантин даврида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда ҳудудлардаги озиқ-овқат савдо дўконларида нарх-наво барқарорлигини сақлаш, уларнинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик доимий диққат-эътиборда бўлиб турибди.
Туман ҳокими И. Новиков куни кеча Ғиштмон ва Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, масъул идора раҳбарлари билан бирга озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларидаги нарх-наво билан танишиб, сотувчилар билан яқиндан суҳбат ўтказди.
Карантин даврида тумандаги озиқ-овқат дўконларида одамларнинг бирламчи эҳтиёжи учун зарур бўладиган маҳсулотларнинг етарли даражада таъминланганлиги ва нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳолатлари ўрганиб чиқилди. Жумладан, дорихоналардаги тиббий ниқобларнинг етарли даражада мавжудлиги ҳам ўрганилди.
Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш туман ҳокимлиги томонидан доимий назоратга олинган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати