Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2020-04-06 13:16:18 196
Бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш қатъий чора-тадбирлар кўрилишини талаб этади. Бу борада энг самарали воситалардан бири бу – дезинфекция ишларидир. Қўштепа тумани ҳокими И. Новиковнинг ташаббуси билан туман санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Шу кунгача туман халқ таълими бўлимига қарашли 48 та мактабларда, 33 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида, “Исмоилжон гиламлари” хусусий корхонаси ҳамда “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ ва унинг 7 та автотранспорт воситаларида дезинфекция ишлари олиб борилди.
Туман ҳокимлиги, ИИБ, Суд, ДСИ, давлат ер мулк кадастри, маданият уйи, ёшлар маркази, молия бўлими, давлат хизматлари маркази, “Агробанк”, Акциядорлик тижорат Халқ банки биноларида, туман деҳқон бозорида, барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг биноларида, Хумдон, Сохибкор МФЙ ҳудудларидаги кўп қаватли уйларда зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.
Маҳаллалардаги марказий кўчалар ОВХ дори пуркагич тракторларида дезинфекцияланди. Қўштепа – Ёзёвон ва Қўштепа – Марғилон чегарасида 2 та пост ташкил этилиб, уларга маъсул ходимлар бириктирилган. Туман ҳудудига кириб келаётган автотранспорт воситаларида ходимлар томонидан зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Туманимиздаги 23 та МФЙ ҳудудларига Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бириктирилган ходимлар савдо дўконлари, жамоат жойлари ва марказий кўчаларда ҳар куни зарарсизлантириш тадбирларини олиб бормоқдалар.
Шу кунгача туманимиз ҳудудига хориждан келган 176 нафар фуқароларимиз рўйхатга олинган. Хозирда ушбу 176 нафар фуқаролардан 136 нафарида 14 кунлик уй карантин муддати тугади. Уларнинг ва оила аъзоларининг холати қониқарли.
Юқоридаги порфилактик дезинфекция ишларини амалга ошириш мақсадида 05.04.2020 йил кунига қадар 2500 кг зарарсизлантирувчи воситалар сарфланди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати