Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР
2020-04-06 09:26:44 207
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
I. Қонун лойиҳаси юзасидан |
|
Ишлаб чиқилган лойиҳа мазмуни |
Асослантириш |
1. “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунда қўлланилган “прописка қилиш” тушунчаси халқаро тажрибага асосланган ҳолда “рўйхатдан ўтказиш” тушунчасига алмаштирилмоқда. |
“Прописка” сўзи собиқ Иттифоқ тузумида жорий қилинган атама бўлиб, ҳозирги кунда барча давлатлар ушбу атамадан воз кечган. Бундан ташқари, ушбу атама фуқаролар онгида “тўсқинлик қилувчи”, “бир жойга боғланган”, “эркинликни чекловчи” “ажратувчи” деган тушунчаларни келтириб чиқармоқда. |
2. Фуқароларга биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларини нафақат ўзи доимий рўйхатда бўлган манзилга, балки эгалигида бўлган уй-жой майдонига доимий рўйхатга қўйиш имконияти берилмоқда. Оила кодексининг 57-моддасига кўра, болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги биринчи, невара бобосига, бувисига нисбатан – иккинчи даражадаги қариндош ҳисобланади ва ҳоказо. |
Биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларнинг фақатгина доимий рўйхатда бўлган уй-жой майдонига доимий рўйхатга қўйиш фуқароларга қийинчиликлар туғдириб, ортиқча оворагарчиликдан бошқа ҳеч қандай таъсирга эга эмас. Бунда, бир нечта уй-жойга эгалик қилувчи фуқаро қариндошларини доимий рўйхатдан ўтказишга эришиш учун эгалигида бўлган бошқа |
3. Доимий рўйхатга қўйиш учун эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ҳамда бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда доимий пропискани йўқотиши тўғрисидаги қоида олиб ташланмоқда. |
Никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни сотиб олишдаги тўсиқлар сабабли “сохта” никоҳларнинг олдини олиш мақсадида киритилган. Мазкур тўсиқларнинг олиб ташланиши “сохта” никоҳ тузиш эҳтиёжини йўқотади. |
4. Оилага тарбияга олинган (патронат) шахсларга уларнинг тутинган ота-онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш имконияти яратилмоқда. |
Амалдаги қонунчиликда етим болани тарбиялаш учун оилага қабул қилган (патронат) шахслар етим болаларни ўзи яшаётган уй-жойга доимий рўйхатдан ўтказиши назарда тутилмаган. (2019 йилда Тошкент шаҳрида 236 та, Тошкент вилоятида 14 та бола патронатга олинган)
|
5. Илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга эга бўлган фуқаролар доимий яшаш учун тегишинча қайтиб келганида, улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳеч қандай тўсиқларсиз қайта доимий рўйхатга олиниши белгиланмоқда. Бунда, фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан бошқа жойга рўйхатдан чиқиб кетиш сабаблари инобатга олинмайди. |
Амалиётда мутахассислар пропискасини йўқотиб қўйиш қўрқуви сабабли Тошкент шаҳридан бошқа вилоятларга доимий меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун боришни рад этиб келмоқда. Бундан ташқари, фуқаро қайта доимий рўйхатга эга бўлиш учун ҳақиқатда бошқа жойда ўқиганлиги ёки давлат йўлланмаси билан ишлаганлигини исботловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим. |
6. Қуйидаги фуқаролар учун лавозимни эгаллаб туриш даврига бериладиган доимий рўйхатга олиниш ҳуқуқига чеклов бекор қилинмоқда:
|
Бугунги кунда тегишли лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқароларга ҳамда республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассисларнинг яшаш бўйича доимий рўйхатга олиниши уларнинг лавозимни эгаллаб туриш муддати билан боғланган. Хусусан, лавозимдан кетиш яшаш жойи бўйича доимий рўйхатни бекор қилишга олиб келади. Илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2016 йилдаги 336-сон қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган идоралар рўйхати тасдиқланган бўлиб, унда 96 та ташкилот назарда тутилган. |
7. Республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри |
Алоҳида тоифадаги шахслар томонидан кўчмас мулк сотиб олинганда алоҳида бож тўловининг белгиланиши фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2020 йилдаги |
8. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳри Уй-жой кодексининг 42-моддасига мувофиқ муниципал, идоравий Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 1 киши ҳисобига 16 кв. м.дан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса - 23 кв. м.дан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.
|
Қуйидаги фуқароларга нисбатан ижтимоий норма қўлланилмаслиги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида белгиланмоқда: а) бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига:
б) олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошларининг уй-жой майдонига: ü озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар; ü муддатли ҳарбий хизмат тугагандан сўнг, Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчилар; ü илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда, в) васий (ҳомий), тутинган ота ёки она доимий рўйхатга олинган г) акаси, укаси, опаси, синглисининг рўйхатга олинган уй-жой майдонига – балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, |
II. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси юзасидан |
|
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент шаҳри |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги Олдинги тартибга кўра, бошқа вилоятларда доимий пропискада бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тошкент шаҳри ва вилоятида фақат янги қурилган уй-жойни сотиб олиш ҳуқуқига эга эди. |
2. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддати уй-жой эгасининг розилик аризасига қараб белгиланиши ҳақидаги қоида ўрнатилмоқда. Бунда мазкур муддат 5 йилдан ошмаслиги керак. Бугунги кунда фуқарони Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олиш фуқарони яшаш жойидан доимий рўйхатдан чиқармасдан, ўн кундан бир йилгача муддатга амалга оширилади. |
Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни соддалаштириш ушбу жараённи бир соатда амалга ошириш имконини беради. Бир йиллик муддат фуқароларни яшаш жойига аниқлик киритиб бориш учун ўрнатилган бўлиб, сунъий равишда уларни тегишли идораларга мурожаат этишга ундаган ва амалда ўз таъсирини йўқотган (Тошкент шаҳрида расман вақтинча рўйхатга олинган шахсларнинг сони амалда ҳудудда вақтинча яшаётганларга қараганда бир неча маротаба кам). |
3. Фуқароларнинг турган жойи бўйича ўз хоҳиши билан рўйхатга олиниш учун ундайдиган механизмларни яратиш мақсадида Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига: рўйхатга олинганда ички ишлар органлари томонидан тегишли идораларга давлат хизматларини автоматик тарзда кўрсатилиши учун хабарнома юборилишини ташкиллаштириш; (турли нафақаларни ҳудудда бериш, ҳарбий ҳисобга қўйиш, ижара шартномасини солиқ идораларида ҳисобга қўйиш, манфаатдор идораларда ҳисобга қўйдириш) барча доимий рўйхатга олинишни талаб этадиган давлат хизматлари ҳамда бошқа маъмурий тартиб-таомилларни вақтинчалик рўйхатга олиниш орқали амалга ошириш имкониятини яратиш; паспорт режимини бузиш ҳолатларини аниқлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилмоқда. |
Турар жойи бўйича рўйхатга олиш механизмлари амалиётда тўлиқ ишламасдан, йиллар мобайнида фуқароларни сунъий равишда тегишли идораларга оворагарчилик билан мурожаат этишга ундаган. Шу жиҳатдан доимий рўйхатдан ўтиш ва идораларга мурожаат этиб овора бўлиш ҳолатларини фуқароларнинг кунлик масалалари билан боғлиқ ҳаракатларидан олиб ташлаш режалаштирилмоқда. Хусусан, ҳозирда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топшириш, автомашинани техник кўрикдан ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомашинага давлат рақами белгиси ва паспорт олиш, ФҲДЁ хизматлари, нафақага чиқиш, суд ва бошқа органлар қарорларини юбориш масалалари доимий рўйхатдан олинган жой билан боғланган. Шу билан бирга, яратилаётган қулайликлардан келиб чиқиб, паспорт режимини бузиш ҳолатларини аниқлаш ишларини такомиллаштириш эҳтиёжи вужудга келмоқда. Хусусан, суд ва бошқа органлар қарорлари ижросини таъминлаш фуқаронинг турар жойи билан боғлиқ. |
4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича доимий рўйхатда туриш тартибини ички ишлар органларига бормасдан туриб, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш механизми жорий этилмоқда. Бундан ташқари, аризачи ўзига қулай ва яқин бўлган ички |
Ҳозирги кунга қадар фуқаролар доимий пропискани расмийлаштириш учун шу манзилга хизмат кўрсатувчи ички ишлар органига шахсан бориши ва ҳужжатларни тақдим этиши лозим эди. Шунингдек, доимий пропискани уч иш кунида расмийлаштириш белгиланган бўлиб, фуқароларга тегишли хизматлар тезкорлик билан кўрсатилмасдан келинган. Тегишли идораларга бормасдан, масофадан туриб электрон тарзда ҳужжатлар топшириш ва рўйхатдан ўтиш имкониятлари кенгайтирилмоқда. |
5. Фуқароларга яшаш жойи бўйича доимий рўйхатни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиётидан воз кечилмоқда |
Доимий прописка фуқаронинг паспортига штам ва гербли муҳр, Шу билан бирга, 2021 йилдан бошлаб идентификация |
6. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмасдан, яшаш муддати |
Доимий ва вақтинча рўйхатга олиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилганда, фуқароларнинг яшаш манзиллари ўзгарган ҳолларда 14 кундан 30 кунгача муддат ичида мурожаат этиши шартлиги маълум бўлди. |
7. Доимий рўйхатга олишни расмийлаштиришда аввалги яшаш жойидан мустақил рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинмоқда. |
Доимий рўйхатни расмийлаштириш учун аввалги манзилдан рўйхатдан чиқиб келиш ва рўйхатдан чиққанлик ҳақида манзил варақасини тақдим этиш талаб қилинади. Бунинг оқибатида, |
8. Ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий рўйхатни расмийлаштиришдан олдин мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш тартиби |
Ҳарбий хизматга мажбурлар (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва тиббий маълумотга эга бўлган аёллар) доимий рўйхатни расмийлаштириш учун аввалги яшаган манзилдаги мудофаа ишлари бўлимига бориб, ҳарбий ҳисобдан чиқиши ва янги манзилда доимий рўйхатга туришдан олдин яна қайта мудофаа ишлари бўлимига бориб, ҳарбий ҳисобга туриши лозим. |
9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг муайян ҳудудида доимий рўйхатда бўлган фуқаро тегишинча ушбу ҳудуднинг бошқа манзилида истиқомат қилса, бу ҳолат паспорт тизими қоидаларини бузиш деб ҳисобланмаслиги ҳақидаги қоида киритилмоқда. |
Амалиётда мазкур ҳаракатни тартибга солувчи қоида мавжуд бўлмаганлиги сабабли вилоятининг муайян ҳудудида доимий рўйхатда бўлган фуқаро ушбу вилоятнинг бошқа манзилида истиқомат қилса, уларни маъмурий жавобгарликка тортиш ёки тортмаслик масаласи турлича талқин қилинган. |
10. Туғилган бола Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан унга туғилганлик тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий рўйхатдан ўтган манзилига идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олиниши тартиби киритилмоқда. |
16 ёшга тўлмаган шахсларга доимий пропискани ёки турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш учун ота-оналар Бундан ташқари, фуқароларнинг тегишли идораларга бормаслик ҳолатлари кузатилган бўлиб, таклиф этилаётган механизм бунинг олдини олади ва фуқароларнинг вақтини тежайди. |
11. Мулкдорнинг ижтимоий норма асосида доимий рўйхатга олинган фуқароларни яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш ҳуқуқи киритилмоқда (ижтимоий норма қўлланмайдиган фуқаролар бўйича уларнинг розилиги ёки суд тартибида амалга оширилади). |
Бугунги кунда мулкдор ўз уй жойида доимий рўйхатга олинган |
12. Бошқа ҳудудларда доимий рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уйни умумий мулк ҳуқуқи асосида олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга бериш, гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулк бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларига оид битимларни нотариал тасдиқлашда ҳам ижтимоий норма тўғрисидаги қоидалар инобатга олиниши лозимлиги ўрнатилмоқда. |
Умумий мулк билан боғлиқ шартномаларни расмийлаштиришда ижтимоий норма тўғрисидаги қоидалар инобатга олиниши “айланма” битимларни тузиш орқали доимий рўйхатни расмийлаштириш ҳолатлари билан боғлиқ. (2019 йилда Тошкент шаҳрида 232 та янги уй-жой умумий мулк сифатида харид қилинган бўлиб, бунда доимий пропискага эга бўлиш мақсадида 1 та турар жой умумий мулк сифатида 12 нафаргача фуқаро томонидан харид қилинган ҳолатлар ҳам учраган) |
13. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳаракатларни идоралараро электрон ҳамкорлик орқали “Ягона дарча” тамойили асосида “Манзил” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида амалга ошириш белгиланмоқда. Бунда тизим орқали тегишли ҳаракатлар:
|
Масъул идораларга рўйхатга олиш учун талаб этиладиган ҳужжатларни рақамлаштириш, электрон базаларни яратиш ва уларни “Манзил” автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилиш бўйича қатор топшириқлар берилмоқда. Масалан: ü жазони ижро этиш муассасидан озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш; ü фуқаронинг ҳарбий ҳисобга онлайн тарзда қабул қилиш ü васийлик ва ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон базасини яратиш. |
Мазкур лойиҳаларнинг қабул қилиниши “прописка” тизимидан халос бўлишдаги илғор қадам ҳисобланиб, қуйидагиларга олиб келади: v Тошкент шаҳрида “яширин” тарзда истиқомат қилаётган фуқаролар қонуний тарзда мол-мулк сотиб олишади ва коррупциоген ҳолатлар бартараф этилади (163,3 мингта вақтинча рўйхатга олинган шахсларнинг аксариятида уй-жой бировнинг номига расмийлаштирилган); (2012–2019 йилларда Тошкент шаҳрида жами 219 604 нафар, Тошкент вилоятида 76 912 нафар фуқаролар прописка қилинган) v фуқароларнинг эркин кўчиб юриш ва хусусий мулк соҳасидаги конституциявий ҳуқуқлари таъминланади; v вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддати 1 йилдан 5 йилгача узайтирилиши ҳамда фуқароларни ўз хоҳиши билан рўйхатдан ўтишга ундайдиган механизмларнинг яратилиши – вақтинча турган жойи ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан туриш ўртасидаги фарқни олиб ташлашга кўмаклашади; v ҳужжатларни йиғишга кетадиган ўртача 3 кун, идоралар ўртасидаги оворагарчиликларга барҳам берилади; v “Ягона дарча” тамойилининг киритилиши натижасида ички ишлар органларига 1 марта (олдин 2 марта) борилади, мудофаа (олдин v рўйхатга олишнинг электрон тизими яратилади ва идораларнинг тегишли электрон базалари шаклланади. |